Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди (фото)

Баҳо:
+ | -

U20 Осиё кубоги гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказган “Истиқлол” стадиони бугундан Суперлига учрашувларини қабул қилади. 2-тур доирасида бугун Фарғонада “Нефтчи” ва “Пахтакор” ўртасида “ўзбек класикоси” бўлиб ўтади.

Кеча Лига комиссари “Истиқлол” стадионини чемпионат ўйинларига тайёрлаш давомида прожекторлар бераётган ёруғликни ўлчади. Унга кўра, ёритиш тизими 1800 люксдан оширилгани аниқланди. Қўшимчасига, прожекторлар бутун майдон бўйлаб уйғунликда ёруғлик узатиши таъминланган. Бу эса “Истиқлол” стадиони ОФК талабларига тўла жавоб беришини англатади.

Шунингдек, “Истиқлол” аренада электрон реклама таблолари ўрнатилган. Майдон майсаси, дренаж ва суғориш тизими 2022-йилдаёқ Лига талаблари асосида янгиланган.

"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига, хусусан, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради" - дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

“Нефтчи” – “Пахтакор” қарама-қаршлиги бугун соат 18:30 да старт олади.

Киритилди: 15:11, 10.03.2023.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.