Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Негрейра иши муаммолари. "Барселона" еврокубоклардан четлатилишидан қўрқади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" УЕФА Ла Лига ҳакамлари техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тўланган тўловлар туфайли келаси мавсумда клубни Чемпионлар лигасидан четлатишидан хавотирда.

SPORT хабарига кўра, Европа футболи раҳбарияти Испания футбол федерациясидан Негрейра иши бўйича маълумот сўраган ва унинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, "Камп Ноу"да парда ортида 2023/2024 йилги мавсумда Европа мусобақаларида иштирок этишга таъсир қилиши мумкин бўлган санкциялар қўлланилишидан "қўрқув кучаймоқда".

УЕФА клубни “миллий ёки халқаро даражадаги ўйинни ташкил қилиш ёки натижага таъсир қилиш учун қилинган фаолият” учун жазолаши ва “фақат бир футбол мавсуми учун амал қиладиган” санкцияни қўллаши мумкин.

УЕФАдан санкциялар қўллаш талаб қилинмаса-да, у миллий ёки халқаро спорт органи, арбитраж трибунали ёки штат судининг қарорига таяниши мумкин, бу эса каталонияликлар коррупцияда айбдор деб топилган тақдирда муҳим бўлиши мумкин.

"Барса" раҳбарияти, клуб ҳали ҳам Европа Суперлигаси лойиҳасини қўллаб-қувватлаётгани сабабли, Европанинг бир йиллик санкциялари қўлланилиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Клуб, албатта, қўрқмаслиги керак бўлган нарса - бу Ла Лига санкциялари. Президент Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, "2018 ва 2023 йиллар орасида беш йил ўтди ва даъво муддати уч йилдан кейин тугади".

Ҳозирда "Барселона" Испания чемпионатида иккинчи "Реал Мадрид"дан 9 очкога ўзиб кетиб, биринчи ўринда бормоқда. Ҳозирда клуб деярли Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Каталонияликлар еврокубоклардан четлатилса, бу клубга катта зарба бўлади, чунки бу ҳолатда улар катта даромадни қўлдан бой беради.

Ўтган ёзда Лапорта "Иқтисодий дастак"лардан фойдаланган, жумладан, телевидение ҳуқуқларидан келадиган даромаднинг бир фоизини сотиш ва "Барса"ни кубоклар учун курашга қайтариш учун янги ўйинчиларга 158 миллион евро (167 миллион доллар) сармоя киритиш. Чемпионлар лигасидан четлатилиш эса бир қатор юлдуз футболчиларни клубдан кетишига олиб келиши мумкин.

Киритилди: 23:09, 10.03.2023.
Ўқилди: 1740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик