Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

"Челси"да кўплаб футбол юлдузлари ўйнаган. Аммо баъзиларини унутган бўлишингиз мумкин

Баҳо:
+ | -

“Челси” 21 асрнинг энг йирик клубларидан бири ҳисобланади. Роман Абрамович жамоани сотиб олганидан сўнг кўплаб турнирларда ғалаба қозонди. Шу давр ичида клубда номи чиққан футболчилар ҳаракат қилишди. Бугун сизнинг эътиборингизга “Челси”да довруғИ чиқмаган юлдузларни ҳавола этамиз.

Рикардо Куарежма (Португалия)

“Порту”да ном қозонган вингер 2008/2009 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Интер”дан ижара асосида “Челси”да ўтказди. Премьер-лигада у ҳеч нарса билан эсда қолмади: тўртта ўйин - 0 гол.

Радамель Фалькао (Колумбия)

"Челси" колумбиялик тўпурарни 2015/2016 йилги мавсумда "Монако"дан ижарага олган, бироқ у Премьер-лиганинг 10 ўйинида атиги бир марта гол урган.

Андре Шюррле (Германия)

“Челси” футболчиси сифатида у 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. “Кўклар” билан бир ярим мавсум давомида ҳужумчи Премьер-лиганинг 44 ўйинида 11 та гол урди. 2020 йил июл ойида Шюррле нафақага чиққанини эълон қилди, бунга унинг соғлиғидаги муаммолар таъсир қилди.

Жири Яросик (Чехия)

2005 йилнинг қишида "Челси" чехни ЦСКАдан 8 миллион еврога сотиб олди. Таянч ярим ҳимоячиси бир ярим мавсумни клубда ўтказди, Премьер-лигада бор-йўғи 14 та ўйин ўтказди.

Александро Пато (Бразилия)

Келажаги буюк бўлиши кутилган бу ҳужумчининг жиддий фаолияти аслида 2013 йилда Миланда якунига етган. "Челси"да "Коринтианс"дан ижарага олинган Пато 2015/2016 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ўтказди ва Премьер-лиганинг иккита ўйинида иштирок этди.

Гонсало Игуаин (Аргентина)

2019 йилнинг қишида “Челси” “Юве”дан супер тўпурарни ижарага олди. У энди аввалгидек эмас эди: Премьер-лигада ярим мавсумда 14 учрашув ва бешта гол.

Манише (Португалия)

“Челси” бу ярим ҳимоячини 2006 йилнинг қишида Москванинг “Динамо”сидан ижарага олганди. Премьер-лигада у бор-йўғи саккизта ўйин ўтказди ва шундан сўнг "Атлетико"га жўнаб кетди.

Деко (Португалия)

2008 йилнинг ёзида "Челси" ярим ҳимоячини "Барса"дан 10 миллион еврога сотиб олди. Икки мавсумда Деко Премьер-лигада 43та ўйин ўтказиб, 5та гол урди.

Йосси Бенаюн (Исроил)

Бу ярим ҳимоячи 2010 йилнинг ёзида “Ливерпул”дан “Челси”га ўтган эди. У уч ярим мавсумда икки марта ижарага берилган ва “кўклар” сафида АПЛда бор-йўғи 14 ўйин ўтказган ва битта гол урган.

Киритилди: 12:25, 11.03.2023.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.