Бугун "Спартак" (Москва) клубининг собиқ футболчиси ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказди. Унда "Спартак" ва "Динамо" (Киев) фахрийлари ўзаро куч синашишди.
"Спартак" таркибини 90-йилларда тўп сурган тўлдирган бўлса, улар сафига Марат Сафин ва Евгений Кафельников (теннисчи), Илья Ковальчук (хоккейчи) тўлдирди. Жамоага эса Олег Романцев ва Георгий Ярцев мураббийлик қилишди.
"Динамо" таркибини ҳам 90-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида ўйнаган футболчилар ташкил этишди. Бу ўйинда Максим Шацких, Белькевич, Хацкавич, Ребров каби футболчилар ҳам иштирок этишди.
Ўйин Москвадаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди ва бўлимлар 35 дақиқадан этиб белгиланди. Биринчи бўлим дуранг билан тугади. 21-дақиқада Бесчастних урган голга бўлим тугашига арафасида Максим Шацких жарима зарбасидан урган голи орқали жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлим бошида спартакчилар 3та гол уришга муваффақ бўлишди. Кеча қаҳрамони Титов ҳам битта гол урди. Шундан кейин Максим Шацких 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобни минимумгача қисқартириш билан бирга, ўйиндаги хет-тригини ҳам расмийлаштирди. Орадан кўп ўтмасдан собиқ пахтакорчи Валерий Кечинов жамоасининг бешинчи голини урди. Якуний ҳисоб - 5:3.
Эслатиб ўтамиз, Егорь Титов "Спартак" сафида 1992-2008 йиллар давомида тўп урган. Жамоа сафида ярим ҳимоячи 6 карра Россия чемпиони унвони ва 2 марта Россия кубогини қўлга киритган.
"Спартак" (Москва) — "Динамо" (Киев, Украина) — 5:3 (1:1)
Голлар: Бесчастных, 21; Ширко, 45; Титов, 47; Коновалов, 53; Кечинов, 67 - Шацких, 31, 56, 59
"Спартак": Филимонов (Левицкий, 36), Парфенов (Мелешин, 36), Ананко (Коновалов, 36), Ковтун, Хлестов (Евсеев, 36), Карпин (Калиниченко, 36), Аленичев, Титов, Тихонов (Ковальчук, 36; Кечинов, 48), Цымбаларь (Сафин, 19; Кафельников, 26; Ромащенко, 36), Бесчастных (Ширко, 36)
"Динамо": Луценко, Ващук (Цвейба, 36), Несмачный, Дмитрулин, Белькевич (Яшкин, 50), Федоров, Хацкевич (Радченко, 36), Косовский (Герасименко, 36; Мезин, 50; Ващук, 66), Калитвинцев (Кардаш, 26), Шацких, Ребров