Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

U20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўта қийин ва асабий ўйинда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди!

Баҳо:
+ | -

20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасида деярли 3 соат давоми этган ўйин ҳозиргина якунига етди.

Биринчи бўлимда жамоалар тенгма-тенг ўйин намойиш этишди ва ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда вазият яратиш бўйича устунлик ўзбекистонликлар томонида бўлса-да, "кенгурулар" 77-дақиқада ҳисобни очишди. Вакилларимиз эса тезкор жавоб қайтаришди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Абдураҳматов томонидан йўлланган зарба натижасида тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Қўшимча бўлимлар ҳам ҳар икки жамоа учун оғир ўтди, футболчилар катта куч йўқотишди. Ҳисоб бошқа ўзгармагач, навбат пенальтилар сериясига келди.

11 метрли жарима зарбасини Австралия бошлаб берди. Ҳар икки жамоанинг дастлабки 4 футболчиси пенальтини аниқ бажарди. Рақибнинг бешинчи аъзоси томонидан йўлланган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. Ҳал қилувчи зарбани Умарали Раҳмоналиев ўз зиммасига олди ва рақиб дарвозабонини осонлик билан доғда қолдирди. Пенальтилар сериясида — 5:4.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ ярим финалига чиқиш билан бирга май ойида Индонезияда ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди!

U-20 Осиё кубоги, чорак финал баҳси
11 март, шанба. соат 19:00
ЎЗБЕКИСТОН U20 — АВСТРАЛИЯ U20 - 1:1. Пенальтилар серияси — 5:4
Голлар: Зафармурод Абдураҳматов (80) — Габриел Попович (77)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:02, 11.03.2023.
Ўқилди: 6858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.