Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Давид Вилла: «Миллий терма жамоа – менинг оилам»

Баҳо:
+ | -

“Барселона” форварди миллий жамоа таркибида гол урганидан хурсанд эканини изҳор этди.

Вилла терма жамоага қайтиб, жума оқшомида Саудия Арабистони билан учрашувда Европа ва жаҳон чемпионларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. У терма жамоа таркибидаги ўзининг 52-голини дарвозага киритди.


30 ёшли футболчи ўтган йилнинг декабрида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ас-Садд”га қарши учрашувда жароҳат олиб, бутун мавсум давомида майдонга туша олмаган эди. Ҳатто, у Евро-2012 ҳам иштирок эта олмади.

“Барселона” футболчиси ўз қайтишидан қувончда эканлигини айтиб, терма жамоа билан бирга эканлигини таъкидлади.

“Бу - унутилмас онлар. Узоқ муддатдан сўнг терма жамоага қайтишдан бахтиёрман. Менинг мақсадим ўз ўйинимни топиш, ҳар куни бир неча дақиқа ўйнаш ва жамоа билан машқларни давом эттириш” – дейди у “Marca” нашрига берган интервьюсида. “Мураббийларнинг менга бўлган ишончидан бошим кўкка етди. Мен яна жамоа билан бирга эканлигимдан хурсандман. Жамоа мен учун бир оила”.

“Майдонга қайтишимдан қувончдаман. Кўп қийинчиликларни бошдан кечирдим, лекин мен яна жамоа билан биргаман. Мен кўп меҳнам қилишим керак. Кундан-кун ўйинимни топиб бораяпман ва машғулотларда фойдали дақиқаларни ўтказмоқдаман. Ўзим истаган даражага етишиш учун кўп ҳаракат қилишим керак”.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 07:53, 10.09.2012.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.