Исроил терма жамоаси собиқ бош мураббийи Шломо Шарф терма жамоанинг ЖЧ саралаш босқичидаги муваффаққиятига ишонмаяпти.
"Ҳамма Исроилдан ғалаба кутган эди, дуранг натижа эса термамизни бурчакка тиқиб қўйди. Энди Исроил Россияни ютиши керак. Ҳатто, дуранг ҳам қониқтирмайди. Ўйлашимча, термамизнинг ҳозирги ҳолати россияликларни ютишга қодир эмас. Мен мўъжизларга ишонмайман, 3-4 кун ичида ўйин савияси ўзгариб қолмайди. Озарбойжонга қарши кўрсатган ўйиннинг сифати Россияни ютиш учун камлик қилади.
Гуруҳимизда яққол етакчилар - бу сўзсиз Португалия ва Россия. Исроил Озарбойжон билан дуранг ўйнаб, ўзига ҳукм ўқиди", - дея Шарфнинг сўзларини келтиради Спорт-Экспресс.