Бироз олдин U20 Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган сўнгги баҳсда Япония ҳамда Иордания жамоалари ўзаро беллашди. Унда японлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Иордания устози Ислам Ал Диабат баҳсдан сўнг қуйидаги фикрларни билдирди:
Японияни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда кейинги босқичга чиқишди. Шубҳасиз, ғалабага арзишади. Уларни мусобақадаги энг яхши икки жамоадан бири сифатида кўряпман. Иордания ўз имкониятларидан анча юқори ўйнади. Бироз муаммоларга дуч келдик холос. Бироқ рақибни осон ютди дея олмайман. Барча японларни табриклайман. Ривожланишда давом этамиз.
Иккала жамоа ўртасидаги фарқ - бу вазиятлардан унумли фойдаланиш унумдорлигида. Тактика деярли бир хил эди. Бироқ характер кўрсатиш жиҳатидан рақиб устинроқ эди. Ўйинчиларимдан фахрланаман.
Конcентрацияни йиғишда хатолар қилдик. Бу каби жамоаларга қарши битта хато қилсанг жазоланасан. Бундан ҳам яхши тайёланиш керак эди. Федерациямиздан талабим янада кўп ўйин амалиётини яратиб беришса хурсанд бўлардим. Бу каби ёшдаги футболчиларга кўп имкон берилиши керак. Улар ўйинга чанқоқ. Бу авлод зўр натижаларга қодир. Ютказганимизга қарамай кўп вазиятлар яратдик», — деди мураббий.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Япония устози Коачи Тогаши иштирок этди.
Барча ўйинчилар жуда нормал ҳолатда ҳаракат қилди. Баҳс биз кутган темпда кечди. Руҳий ҳолатимиздан хурсандман. Иордания биз кўрган рақиблар ичида энг кучлиси эди. Учрашувни бироз назорат қилдик ва натижага эришдик.
Биринчи бўлимда ҳам ҳужум зонасига бориб турдик. Тўп назоратига айнан шу бўлимда кўпроқ эришдик. Аммо Иорданиянинг кейинчалик чарчашини билардик ва иккинчи бўлимда ўз вазиятларимизни кутдик. Йигитлар голнинг ҳидини олишди ва тезда голларни киритдик.
Биз учун барча баҳс қийин бўлди. Футболчилар ўйиндан ўйинга ўсиб борди. Мақсадимиз – ушбу чемпионатни ютиш. Миссиянинг ярмини тугатдик. Қолган икки ўйинда албатта тактика ўзгаради.
Ироқ, Корея ҳамда Ўзбекистон жиддий рақиблар. Улар индивидуал ҳамда жамоавий бошқалардан ажралиб туришади. Барчаси қийин баҳс бўлади. Ўйинчиларимнинг ҳаммаси учрашувларни асосий таркибдан бошлашга умид қилади. Шундай экан уларнинг мотивацияси бизга чемпион бўлишда ёрдам беради. Тайёргарликни яхши қиламиз», – деди мураббий.