"Барселона" "Ливерпуль"нинг бразилиялик ҳужумчиси Роберто Фирминога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби футболчини келаси ёзда, мерсисайдликлар билан шартномаси тугаганидан сўнг ёзда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шундай қилиб, форвард клубини текинга алмаштириши мумкин. Аввалроқ бразилиялик футболчига "Милан", "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
31 ёшли Фирмино жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.