Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн - Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ўзбекистон-Ж.Корея: Автоголлар бўйича ҳам ҳисоб тенг

Баҳо:
+ | -

Бугунги ўйин пайтида баъзи голларни ким урганиниям билмай қолдик. Аслида биз учун ким гол урганининг катта аҳамияти ҳам йўқ эди. Энг асосий терма жамоамиз гол урса бўлгани эди.

Ўйин тугади. ОФК расмий сайти Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйини протоколини эълон қилди. Диққат қилинг, ушбу ўйиндаги 2та гол автогол сифатида расман қайд этилди.

Гол муаллифларини аниқлаштириб оламиз.

13-дақиқа. Улуғбек Бақоев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйганидан кейин, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўша бурчак тўпини Сервер Жепаров амалга оширди, яқин бурчакдан Турсунов бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. 16-рақамли Ки Сунг Юнг эса тўпни бош билан ўз дарвозасига буриб юборди.

44-дақиқа. Игнатий Нестеров тўпга чиқишда адашган вазият. Жарима тўпидан кейин Квак Тэ Хви бош билан дарвоза томон зарба беради. Тўп эса Артём Филипосяннинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди. Аслида "Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга тегмаса ҳам, тўп дарвозага кириб кетаётганди. Афсуски, дарвоза қараб турган Филипосянда тўпни орқага ёки ёнга тепиб юбориш имконияти жуда ҳам паст эди.

Кейинги 2та гол эса "тоза" киритилди. Яъни, ҳеч қандай автогол ёки рекошетларсиз. Ли Донг Гукнинг голи 57-дақиқага ёзилган бўлса, Санжар Турсуновнинг бош билан урган голи 59-дақиқа деб қайд этилди.

Австралиялик Бенжамин Уильямс ўйинда сариқ карточкадан 2 марта фойдаланди. Ҳар иккала сафар ўзбекистонлик ҳимоячи огоҳлантирилди — Анзур Исмоилов ва Артём Филипосян. Ҳар иккала сафар ҳам ҳимоячиларимиз тактик фол ишлатишди. Ас ҳолда рақиб ҳужумчиси қулай вазиятга чиқиб кетарди.

Дарвоқе, ўйин қайдномасига "Пахтакор" стадионига 33.000 мухлис келди деб ёзиб қўйилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:26, 12.09.2012.
Ўқилди: 5173 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.