«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Удинезе»га қарши ўйиндаги (1:3) рекорди ҳақида фикр билдирди.
Швециялик футболчи 41 ёшу 166 кунлигида гол уриб, А Серия тарихида гол урган энг кекса футболчига айланди.
Аввалги рекорд 2007 йилда «Милан»нинг собиқ футболчиси Алессандро Костакурта томонидан ўрнатилган эди.
«Менга бу рекорд керак эмас, мен буни мамнуният билан Костакуртага қолдирган бўлардим», деди ҳужумчи ўйиндан кейин ҳазиллашиб. - Бундай буюк клуб тарихига кириш мен учун катта фахр.
«Милан»да ажойиб ишларни амалга оширган ажойиб футболчилар бўлган ва улар орасида ўз номимни кўрганимдан хурсандман. Афсуски, бугунги голим бизга очко келтирмади», - дея Ибраҳимовичдан иқтибос келтиради Football Italia.