Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

"Реал"нинг Олисе бўйича захира режаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клубида Майкл Олисени ёзда қўлга киритиш осон бўлмаслигини яхши тушунишади.

"Қаймоқранглилар" франциялик юлдузни "Бавария"дан тортиб олмоқчи, аммо мюнхенликлар ўз етакчи ўйинчиси билан хайрлашишни истамаяпти. Diario AS маълумотларига кўра, "Реал"да ҳамон Олисени трансфер қилиш орзуси сақланиб қолган. Шу билан бирга, агар бу режани амалга оширишнинг иложи бўлмаса, Жозе Моуриньонинг ҳужум ўнг қаноти учун асосий танлови, катта эҳтимол билан, Арда Гюлер бўлади.

Ўтган мавсумда туркиялик футболчи мадридликлар сафида барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, олтита гол урган ва 14 та голли узатмани амалга оширган. У асосан қанотда эмас, балки майдон марказида ҳаракат қилганди.

Киритилди: 11:34, 18.07.2026.
Ўқилди: 2572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик