"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги сабабли Ла Лига томонидан рўйхатга олинмаган янги шартномаси билан боғлиқ вазиятга қарамай, Каталония клубида қолишни режалаштирмоқда, деб хабар беради 90min.
Хабар қилинишича, футболчи ёзда жамоани июнь ойида ниҳоясига етадиган шартномаси тугагач, тарк этиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, футболчи янги шартнома бўйича вазиятнинг ҳал бўлишини кутиш ва "Барселона"да ўйнашда давом этиш ниятида.
18 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Каталония жамоаси сафида Ла Лиганинг 24 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.