Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Пахтакор» 27 аъзоси Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларга чақирилди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоалари ихтиёрида бўлишади.

Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев миллий терма жамоа билан Саудия Арабистонида Боливия ва Венесуэла термаларига қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинларида қатнашади. Ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев ҳам мазкур йиғинда иштирок этиши керак эди. Аммо у жароҳат туфайли Саудияга бормайдиган бўлди.

Диёр Холматов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев эса U-23 терма жамоаси сафида Марокашнинг Работ шаҳрида халқаро турнирда иштирок этади.

U20 Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган жамоа эса 22 март куни Тошкентда йиғинни давом эттирадилар. Равшан Ҳайдаров тўлиқ таркиб билан йиғин ўтказади.

Отабек Боймуродов, Абубакир Ашуров, Диёр Ортиқбоев, Аббос Файзуллаев, Шаҳзод Раҳматуллаев, Беҳруз Асқаров, Пўлатхўжа Холдорхонов ва Шаҳриёр Жабборов навбатдаги ўртоқлик учрашувида иштирок этадилар.

Рустам Фомин, Саидумар Саиднуруллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Нурлан Иброҳимов, Темур Одилов, Данила Ни эса U-18 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинида қатнашиш учун таклиф этилган.

Шунингдек, янги очилган "Олимпик Фарм" жамоасига, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси манфаати йўлида 7 нафар футболчи, ўйин амалиётига эга бўлиши учун йил охиригача ижарага берилди.

Булар:
1. Максим Муркаев
2. Шаҳзод Имомов
3. Муҳаммадали Зоҳидов
4. Абдуазиз Абдурашидов
5. Сарвар Адҳамов
6. Далер Тухсанов
7. Жавоҳир Боҳодиров

Бу футболчилар ҳам иккинчи олимпия терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинига жалб қилинди.

Шу тариқа, "Пахтакор"нинг 27 нафар футболчиси Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 09:00, 20.03.2023.
Ўқилди: 2066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик