"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа раҳбариятига ёзда сотиб олиниши керак бўлган футболчилар рўйхатини берди, деб ёзмоқда Кристиан Фальк.
Манбага кўра, Клоппнинг асосий мақсади "Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем бўлади. Шунингдек, "Челси"дан Мэйсон Маунт ва "Айнтрахт"дан Рандал Коло-Муани трансферига ҳам эътибор берилади.
Аввалроқ, "қизиллар" сафини ёзда Роберто Фирмино, Алекс Окслейд-Чемберлен, Наби Кейта ва Жеймс Милнер тарк этиши хабар қилинганди.