Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

"Арсенал" акамдемиясидан чиққан юлдузлар. Улардан рамзий терма жамоа қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон: Эми Мартинес

Мартинеснинг Жаҳон чемпионатидаги қаҳрамонликлари, уни футбол тарихига муҳрлади. Дарвозабон Аргентина тарихидан муқим ўрин олади. "Арсенал" Мартинесни 17 ёшга тўлмасдан сотиб олади ва академиясида тарбиялай бошлайди. Эми асосий жамоага ўтган тақдирда ҳам ўз вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлди. У жами бўлиб 38 та баҳсда "Арсенал" сафида ҳаракат қилган. Дарвозабон айни дамда "Астон Вилла" шарафини ҳимоя қилади.

Чап қанот ҳимоя: Эктор Бельерин

Бельерин 15 ёшигача "Барселона" тарбиясида бўлади. Ёш футболчини 2011 йилда "Арсенал" олиб кетади. Ҳимоячи тўпчилар билан 200 дан ортиқ ўйинларда иштирок этди. Бельерин "Арсенал" билан жами 6 та титул ютган бўлиб, шулардан 3 таси Англия кубогидир.

Марказий ҳимоя: Тони Адамс

Ўз вақтида жамоанинг сардори ва етакчиси бўлган Адамс Лондонда тарбия топади. Унинг даври ҳозирда фақат яхши гаплар билан эсланади.

Марказий ҳимоя: Дэвид О'Лири

Бу жой учун даъвогарлар кўп эди. Аммо биз О'Лэрини ташлаб кета олмадик. Дублинда таввалуд топган футболчи, Лондонга келади ва "Арсенал" қарамоғида улғаяди. У 1973 йилдан бошлаб 18 йил давомида тўпчилар билан бирга бўлди. О'Лири "Арсенал" тарихидаги энг кўп майдонга тушган футболчи саналади (722 та ўйин).

Чап қанот ҳимоя: Эшли Коул

"Арсенал" мухлислари, балки Коулдан хафа бўлгандир. Негаки, у рақиб жамоага сотиб юборилган. Барибир, бу футболчи ўзига хос эди. У ёш бўла туриб асосий жамоага кира олган. Коул ўз даврининг энг яхши қанот ҳимоячиси бўлиб етишди. Футболчи "Арсенал"га 7 та соврин ютишда ёрдам берган.

Ўнг қанот ярим ҳимоячи: Букайо Сака

"Арсенал"нинг юлдуз йигити бундан кейин шу каби рўйхатларга қўшилаверади. Сака ўз жамоасининг чемпионлик пойгасида иштирок этишида катта рол бажармоқда. Тўпчилар ихтиёрида Сака каби ҳақиқий олмос футболчилар бор ва уларни сақлаб қолиш, клуб раҳбариятига боғлиқ.

Марказий ярим ҳимоя: Дэвид Рокасл

Аввалига "Миллуол" томонидан менсилмаган футболчи, 1982 йилда "Арсенал" сафига келади. Орадан кўп ўтмай, Рокасл Лондон жамоаси билан профессионал шартнома имзолайди. Кейинги йиллардаги холис хизматлари билан футболчи "Арсенал" афсоналаридан бирига айланди.

Марказий ярим ҳимоячи: Рэй Парлор

Парлор Шимолий Лондонда, ўз вақтида мухлислар ёқимтойи эди. Айни дамга қадар Парлор "Арсенал"нинг АПЛ доирасида энг кўп майдонга тушган вакили бўлиб қолмоқда (333 та учрашув).

Чап қанот ярим ҳимоя: Серж Гнабри

Германия терма жамоаси аъзоси бўлган футболчининг, ўзига хос тарихи бор. У 16 ёшида "Арсенал"га олиб келинади. Гнабри 18 ёшлилар сафида порлайди. Асосий жамоада эса ундай бўлмади. Гнабри "Арсенал"дан кетишга мажбур бўлди. Бундеслигага қайтган футболчи, энг зўр вингерлардан бирига айланди.

Ҳужумчи: Кевин Кэмпбелл

Ёш пайтидан ҳаммаси маълум бўлган футболчилардан яна бири Кэмпбеллдир. У бир мавсумда ёшлар жамоасида 59 та гол урганди. Ҳужумчи 7 йил давомида "Арсенал" учун 224 та баҳсда 59 та голга муаллифлик қилади.

Ҳужумчи: Энди Коул

Коулни кўпчилик танимайди. Аммо у "Арсенал" академиясидан чиққан. Коул 1993 йилга қадар тўпчилар сафида ҳаракат қилиб, кейинчалик "Бристол Сити"га сотиб юборилади. Шу билан унинг асосий жамоадаги 2 та ўйиндан иборат сериясига якун қўйилади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 22:09, 21.03.2023.
Ўқилди: 2985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.