Миланнинг "Интер" клуби ёзда эркин агентга айланадиган икки футболчини кузатиб турибди. Гап “Ливерпул” ҳужумчиси Роберто Фирмино ва Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубидан Маркус Тюрам ҳақида кетмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Интер" ушбу ҳужумчилардан бирини олишга ҳаракат қилади. Қайд этилишича, Фирминодан анча ёш бўлган 25 ёшли Тюрам ҳозирда устунроқ вариант ҳисобланади. Нерадзуррилар аллақачон франциялик футболчига йилига 5 миллион евро маош таклиф қилишган.