Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Игорь Шквирин: «Йўқотилган очколар зарарини «Бунёдкор» билан баҳсда тўлдирдик»

Баҳо:
+2 | -

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози иштирок этди.

- Рақибни яхши ўрганиб чиққанимиз ва ўйинга мос тактика танлаганимиз бизга қўл келди. Амалдаги чемпион устидан қозонилган ғалабадан хурсандман. Бироқ бу – ҳамма ишларимиз ва ўйин услубимиз жойида дегани эмас! Ҳали ишлашимиз лозим бўлган жиҳатлар бор. “Олмалиқ” – ёш жамоа. Шу боисдан ҳам бу футболчилар билан ишлашдан тўхтамаслигимиз керак. Пешқадамлар устидан қозониладиган ғалабалар ҳар қандай футбол мухлиси учун ёқимли. Аввалги турларда оддий ўйинларда ҳам кўп очколар йўқотгандик. Масалан, ўз майдонимизда “Бухоро”га ютқазиб қўйишимизни ҳеч ким кутмаганди. Кейин бошқа ўйинларда мағлуб бўлдик. Ўша ўйинлар зарарини бугун қоплаб олдик, - деди Игорь Анатолиевич.

- Пешқадамларга қарши ҳар бир жамоа “тиш қайриб” майдонга чиқишади. Бугун ҳам шундай ўйин гувоҳи бўлдик. Бу каби ўйинларда футболчилар алоҳида тайёрланадими ёки учрашувнинг ўзи шунга мажбур қиладими?
- “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф” сингари клубларга қарши футболчиларга алоҳида кўрсатма беришнинг ҳожати йўқ. Ҳар доим ҳам бундай рақиблар билан ўйинлар бўлавермагани боис футболчиларнинг иштиёқи ўз-ўзидан пайдо бўлади. Буни ўзим ҳам футболчилик пайтимда бошимдан ўтказганман.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:49, 14.09.2012.
Ўқилди: 4152 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.