Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

Молиявий муаммолар “Интер”ни пастга тортмоқда

Баҳо:
+ | -

"Интер" 2020/21 йилги мавсум якунида Скудеттони қўлга киритди. Ўтган мавсумда "нерадзурри" "Милан"дан атиги 2 очко қолиб кетиб, Италия вице-чемпионига айланди. Жорий мавсумда “қора-кўклар” А Сериянинг кучли учлигидан жой олиб турибди ва Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олишди. Милан клубининг 5 йил олдинги ҳолатини ҳисобга олсак, бу яхши кўрсаткичлар.

Бошқа томондан, "Интер" нафақат Чемпионлар лигаси учун, балки ҳар йили Скудетто учун курашиш амбициясига эга. "Нерадзуррилар"да ҳамма шуҳратпараст: ўйинчилар, мураббий, раҳбарият ва айниқса бош директор Жузеппе Маротта жамоани доимо яхши натижаларга эришишга ундайди. “Қора ва кўклар” ҳақиқатан ҳам ўзгарувчан мавсумни ўтказмоқда, аммо бунинг сабаблари бор.

Клуб хўжайинининг айби билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолди, шунинг учун ҳам у нормал ривожлана олмади. “Интер” ҳеч қандай оқилона трансферларга ҳам, инфратузилмани яхшилашга ҳам умид қила олмайди, бундан келажакда кўпроқ фойда олиш мумкин. “Нерадзуррилар” ўз ўрнида қолиб кетишди. Замонавий футболда иқтисодий салоҳият жуда муҳим, аммо “нерадзурри”га у етишмаяпти.

Италиянинг Calcioe Finanza газетасининг таъкидлашича, "қора-кўклар" президенти Стивен Чжан 300 миллион евролик қарзи билан боғлиқ иш бўйича қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Манбага кўра, Хитой қурилиш банки (дунёдаги энг йирик банклардан бири) функционерни қарзни тўламаганликда айблаган. Бироқ, у банкрот эмас. Кредиторлар Италия, Гонконг ва Қўшма Штатларда Чжанга қарши суд ишларини очдилар. Агар суд уни қарзни тўламаслик учун даромадини атайлаб яширганлигини аниқласа, у қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

"Интер" президенти билан боғлиқ вазият клубга бевосита таъсир қилади. Нерадзуррилар ўтган молиявий йилни 140 миллион евро зарар билан якунлаганди. Ҳаттоки, “қора-кўклар”нинг Чемпионлар лигасида янада кўтарилиши ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олиши ҳам уларни муҳим ўйинчиларни сотишдан қутқариб қола олмайди. Италияликларда аллақачон Лукаку ва Милан Шкриняр билан янги шартнома сотиб олишга пуллари йўқ. Ҳужумчи ҳам, ҳимоячи ҳам мавсум охирида Милан клубини тарк этади, аммо уларнинг ўрнига футболчиларни сотиб олиш мумкинми, бу катта савол бўлиб қолмоқда.

Лекин бу "Интер" ҳал қилиши керак бўлган барча кадрлар муаммолари эмас. Самир Ханданович, Эдин Жеко, Данило Д'Амбросио, Стефан де Врей ва Робин Госенснинг шартномалари июн ойида якунига етади. Бундан ташқари, Хоқон Чалканоглу, Генрих Мхитарян, Маттео Дармиан ва Алессандро Бастониларнинг шартномаси тугашига 1 йил қолди.

“Нерадзуррилар”га ҳам мавжуд ўйинчиларни янгилаш, ҳам янгилари билан шартнома имзолаш учун пул керак. Аммо клубдаги асосий шахснинг 300 миллион қарзи бўлса, уларни қаердан олиш керак? Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиққани учун “қора-кўклар” 20 миллион евро олди. Миқдор сезиларли, аммо унчалик катта эмас. Мавсум оралиғида "Интер" таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли юқори.

Кўринишидан, бозордаги энг қиммат ўйинчиларни сотишдан қочиб бўлмайди. Мисол учун, Дензел Дюмфрис, Николо Барелла, Марсело Брозович ёки Лаутаро Мартинес жамоадан кетиши мумкин. Бундай воқеа аввал 2021 йилда содир бўлган. Ўшанда "нерадзуррилар" Чжан билан бирга чемпионлик мавсумидан сўнг дарҳол Лукаку ва Ашраф Ҳакимийдан айрилишганди. "Қора-кўклар" сотишдан яхши пул ишлашди, бироқ таркиб заифлашганди, чунки белгиялик ва марокашлик футболчилар жамоада муҳим рол ўйнаган.

Шунда Антонио Конте раҳбариятнинг бундай қарорлари яхшилик билан якунланмаслигини тушуниб етди ва клубни тарк этди. Индзаги ҳеч қаерга кетмайди ва бор таркиб билан сабр қилиб ишлайди, гарчи у "Интер"да таркибни кучайтириш истиқболлари минимал эканлигини тушунса ҳам. Шу билан бирга, мутахассис ҳам жиддий босимга дучор бўлди. Италиялик мураббийга жамоа кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, ўз ўрнини йўқотиши ҳақида айтилган.

Ҳозирги кадрлар салоҳияти “қора-кўклар”га келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқиш ва ҳаттоки жорий Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқиш имконини беради. Аммо жамоа ва бутун клубнинг келажак истиқболлари ноаниқ кўринмоқда. Чжан "Интер"ни сотиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор. Функционерни 1,2 миллиард евро миқдори қониқтиради. Аммо буларнинг барчаси фаразий ҳолатда, чунки "нерадзурри"ни сотиб олишга ҳақиқий даъвогарлар йўқ.

Киритилди: 16:15, 22.03.2023.
Ўқилди: 1742 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.