Бразилиялик машҳур мураббийй Луис Фелипе Сколари «Палмейрас» билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, пайшанба Сколари клуб раҳбарлари билан учрашган ва икки томоннинг розилигига биноан шартнома бекор қилинган.
Қўшимча қилиб ўтиш керак, «Палмейрас» Бразилия чемпионатининг 24-туридан кейин 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Сколари 2009 йилда Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига бош мураббий этиб тайинланган, кейинчалик клубдаги моддий қийинчиликлар туфайли икки томон келишувига кўра шартномани бекор қилганди. 2010 йилдан эътиборан у «Палмейрас» клубини бошқариб келганди.
Энди унинг ўрнини шу кунга қадар ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келган Флавио Муртоса эгаллайди.