Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-0 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Герман Ткаченко: «Россияда ўзбек футболи яхши имижга эга»

Баҳо:
+ | -

Герман Ткаченко - футбол бозори агентларининг кўп йиллик етакчиларидан биридир.

Унинг раҳбарлигидаги ProSports Management компанияси бизнинг футболчилар манфаатларини ҳам ҳимоя қилиб келмоқда. Жумладан, бугунги кундаги энг номдор легионеримиз Элдор Шомуродовнинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётганида мазкур компаниянинг хизмати катта. Шу кунларда эса компания яна бир қатор футболчиларимизни Европа ва Осиё жамоаларига жойлаштириш билан шуғулланмоқда. Россиянинг Sports.ru сайти Герман Ткаченконинг катта интервьюсини эълон қилди. Унда бизнинг футболчилар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. Биз ҳам ушбу интервьюнинг ўзбек футболига оид қисмини эътиборингизга ҳавола этишга жазм этдик.

- «А» серияда мижозларингиздан Шомуродов ўйнаяпти. Нега у ёзда - Дибала ва Белотти келгач «Рома»ни тарк этмади?

- Моуриньо қўйиб юбормади, чунки Элдор майдонга тушишга ҳар доим тайёр, мураббий кўрсатмаларини сўзсиз бажаради, ўйинга қўйилмаган пайтда эса эътироз билдирмайди. Шундай бўлса-да, куз ўтиши билан бир овоз билан кетишга қарор қилдик. Ва бу вазиятда «А» сериясида қолиш жуда муҳим эди. Ваҳоланки «Лилль», «Эвертон», «Вальядолид», «Байер» каби клублар Шомуродовга қизиқиш билдиришди, аммо Элдор учун яна олдингидек ўйнаш жуда муҳим эди. Буни эса ўзига таниш мамлакатда, чемпионатда қилиш анча осон.

- Сиз Саудия Арабистонига бориб келдингиз. Бу бозор йўналиши ўзгараётганини билдирадими?

- Бир томондан шундай. Бу жуда қизиқарли, аммо шу билан бирга анча мураккаб бозор. Ҳозир у ерда ўз инфратузилмамизни яратишга интиляпмиз. Осон бўлмаслиги аниқ, лекин ким билан ҳамкорлик қилишни яхши биламиз. Европага киролмас эканмиз, демак Осиё топ-лигаларига интилишимиз керак.

- Саудияликлар билан нималар ҳақида гаплашяпсиз?

- Кун тартибида Элдор Шомуродов масаласи борлиги кундек равшан. Россиялик футболчилардан Бакаев Саудия Арабистони жамоасига кўчиб ўтишга тайёр эди. Тиббий кўрик вақти ҳам белгиланганди. Лекин сўнгги паллада уни кўчиришди. Бундай ҳолатлар улар учун нормал. Бир ой давомида алоқага чиқмасдан, 20 дақиқада ҳамма нарсани ҳал қилиб юборишади.

- Нима учун ProSports Management ўзбек футболи бозорида шу қадар фаол? Шомуродов мижозингиз, РПЛда Иброҳимхалил Йўлдошев ва Ҳожимат Эркиновлар ўйнашяпти...

- 2010 йилларда Одил Аҳмедов билан шуғуллангандик. Лекин бу бозорга тўлиқ кириб боришимиз Шомуродовнинг муваффақиятидан кейингина амалга ошди. Нега уни капиталлаштирмаслик керак? Компания Ўзбекистонда катта обрўга эга бўлди, биз бозорни тушуна бошладик - ҳамма нарса ривожланди. Россияда Остон Ўрунов ва Жасур Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатларга қарамай, ўзбек футболи яхши имиджга эга.

- Жалолиддинов - афсона. Юрий Белоус талқинича, у Жоау Мариудан кучлироқ экан...

- Жалолиддинов - истиқболи бор йигит. Лекин ўшанда ҳамма иш нотўғри ташкил қилинган. У тақдим этилганидек, мураббий билан гаплашганда (Марко Николич уни хоҳламаган). Одамлар ўзбек футболи олдида қандай масъулият борлигини тушунишмади.

- Буниси майли, лекин «Урал»га Осин Ўруновни сиз жойлагансиз. Сиз ҳам ўзингиз айтган масъулиятни ҳис қилмадингизми?

- Ўрунов бизнинг мижоз эмас. Мен унинг «Крал»га ўтишида ҳамкорларимизнинг илтимоси билан қатнашганман. Шартномасини бекор қилиш билан ҳам мен шуғулландим.

- Виктор Гончаренко ўйин олдидан Остон Ўрунов ки­йим алмаштириш хонасида таркибга киритилмагани ҳақидаги суратни кўриб, тўполон кўтарганини айтиб берди. Лекин Ўрунов захира таркибига киритилган экан.

- Хўш...

- Бу унинг имиджига таъсир қилмайдими?

- Ўруновда жуда кучли футбол сифатлари бор. Лекин унинг истеъдодини ўзи тутишидаги камчиликлар чеклаб қўйган. Биз «Урал»ни кутилмаган вазиятлар юзага келиши ҳақида огоҳлантиргандик. Шу боис, шартномага уни бекор қилиш имкониятини берадиган банд киритганмиз. Табиийки, маълум маънода масъулиятимиз ҳам бор. Биз Остонга ёрдам беришни истагандик, уни деворга қапиштириб қўйишганди. Афсуски, бу ўхшамади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 22.03.2023.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2361]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2239]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2028]

Фергюсоннинг тоби қочди [1997]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1603]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1586]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1386]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1381]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1328]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1264]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик