Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Эдгар Гесс: «Насаф» биринчи даврада кучлироқ ўйин кўрсатарди»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Насаф" - "Шўртан" учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббийлари иштирокида одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Эдгар Гесс иштирок этди.

- Учрашув жуда қийин кечди. Буни аввалдан билгандик. Гарчи мағлуб бўлган бўлсакда, умумий қилиб олганда жамоамнинг бугунги кўрсатган ўйини менга ёқди.

- Ўйин темпи ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Дуранг ҳисоби адолатли бўлган бўлар эди. Бу футбол! Жамоам бугун ёмон ўйнамади.

- "Бунёдкор", "Насаф" ҳамда "Пахтакор" жамоаларидан қай бири кучлироқ деб ҳисоблайсиз?
- Ҳар бир жамоанинг ўз устун томонлари бор! "Насаф"да кучли ўйинчилар жамланишган. Лекин "Бунёдкор"ни ҳам 3та мусобақада кураш олиб бораётганини унутмаслигимиз керак.

- Ғузордаги биринчи давра баҳси билан бугунги баҳс ўртасида қандай фарқни сездингиз?
- Ғузорда биз ҳар жабҳада енгилгандик. Бугун тенгма тенг ўйнадик. "Насаф" биринчи давра бошида анча кучли ўйин кўрсатар эди.

- Танаффусда шогирдларингизга қандай кўрсатмалар бердингиз?
- Ўйинчиларни руҳини кўтардим. Биринчи бўлимда "Шўртан" ишончли ўйнамади, иккинчи бўлимдаги жамоам ўйини менимча, ҳаммага манзур бўлди.

- Қайси чизиқда "Шўртан" оқсоқланди, деб ўйлайсиз?
- Қанот ярим ҳимоямиз бугун ёмон ўйнади.

- Адама Соро жамоанинг энг яхши футболчиси деб ўйлайсизми?
- Ҳа, у нафақат бизнинг, балки ПФЛнинг энг яхши легионери ҳисобланади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 23:26, 14.09.2012.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.