Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ОФК президенти Ўзбекистон U20 терма жамоасини табриклади

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон бир Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини U20 Осиё кубогидаги ғолиблик билан табриклади.

"Осиё футбол оиласи номидан Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини тарихий ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Ишончим комил, ушбу ғалаба бутун Ўзбекистон футбол оммасини илҳомлантиради.

Шунингдек, ёшлар футболи учун қилаётган ишлар туфайли Ўзбекистон футбол ассоциацияси мақтовга лойиқ. Ушбу ғалаба эса қўйилаётган пойдеворнинг илк самараси ҳисобланади. Бу нарса келажакдаги катта ёшдаги терма жамоаларнинг натижаларида ҳам акс этади, деб ўйлайман.

Мусобақани ўтказишда ёрдам берган маҳаллий ташкилий қўмита ва ЎФАга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўзбекистон қитъа миқёсидаги турнирларга мезбонлик қилиш учун тайёрлигини яна бир марта намойиш этди.

ЎФАни яна бир марта олқишлашимиз керак. Ишончим комил, ЎФА футболчилар, ўйинчилар ва ишқибозларни тайёрлашда жаҳон даражасида ишлашда давом этади", — дея мактуб йўллади шайх Салмон.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:11, 25.03.2023.
Ўқилди: 3482 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.