Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

Илдар Маматказин: "Бўлажак баҳсларда мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак ва шарт!"

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, “Андижон” жамоаси дастлабки 3 та турдан кейин 1 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этди. Айни чоғда футболчиларимиз Дукентда “Олимпик” клубига қарши бўладиган беллашувга тайёрланишмоқда.

Мазкур баҳс Суперлиганинг 4-тур доирасида 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Жамоа сардори ва етакчиси Илдар Маматказин эса бўлажак ўйин ва тайёргарлик борасида гапирди.  

-  “Андижон” жамоасини олдинда Тошкентда “Олимпик” клубига қарши учрашув кутиб турибди. Аввало бўлажак рақиб ҳақида нима деган бўлардингиз?

-  22 март кунидан Дукентда тўпландик ва бўлажак “Олимпик” жамоасига қарши учрашувга тайёргаликни бошлаганмиз. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Ўртоқлик ўйини ҳам режалаштирилган. “Олимпик” клубига келадиган  бўлсак, ўзининг фалсафасига эга жамоа. Асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг негизи хисобланади. Яхши шаклланган жамоа, тартибли ва чиройли ўйин кўрсатади. Буни натижалари кўрсатиб турибди. Лекин биз асосий эътиборимизни ушбу учрашувга қаратганмиз ва жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

-  Табиийки, маҳаллий мухлислар севимли жамоасидан ижобий натижа кутаётгани сир эмас. Ўйинга тайёргарлик ҳамда жамоанинг кайфияти қандай?

-  Аввало футбол мухлисларимиздан қониқарсиз натижалар учун жамоа номидан узр сўрамоқчиман. Бизнинг жонкуяр ишқибозларимиз бундай натижага лойиқ эмаслар. Улар ҳамма вақт энг яхшисига муносиб. Тўғрисини айтсам, биз футболчилар мағлубиятдан кейин бироз тушкунликда юрдик. Ҳозир эса ҳамма нарсани унутиб кейинги ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз. Бизни олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди. Бўлажак баҳсларда мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак ва шарт! Жамоада ҳамма ушбу масъулиятни тўлиқ тушуниб турибди ва ўйинларга жиддий тайёргарлик қиляпмиз. Биз ҳам барчанинг олдида юзимиз ёруғ бўлишини хоҳлаймиз ва Худо хоҳласа шундай ҳам бўлади. Айни пайтда бизга мухлисларимизнинг ишончи ва далдаси жуда муҳим.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 14:30, 25.03.2023.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик