Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Равшан Муқимов: «Мавсумни яхши якунлаш учун барча бирдек меҳнат қилмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" - "Локомотив" учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб анжуманга "темирйўлчилар" устози Равшан Муқимов кириб келди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз ўйин жуда қийин ўтди. Бундай учрашувларда гол уриш учун вазиятлар кўп бўлмайди. Шу боис ким шу имкониятдан яхши фойдаланса ғалаба қозонарди. Биз бугун 3-4та вазиятнинг биттасидан унумли фойдалаб ғалаба қозондик. Мезбонларда ҳам имкониятлар бўлди. Қолаверса, андижонликларнинг ҳолатини яхши билардик ва уларга ғалаба жуда керак эди. Лекин биз ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Бугун бизга омад кулиб боқди.

- Бугунги учрашувда Садриддин Абдуллаев ва Максим Казанков кўринмади. Бу ўзига ҳоз тактиками?
- С.Абдуллаев, М.Казанков сингари етакчи ўйинчиларимиз шамоллаб қолишгани боис Андижонга келишмади. Шунинг учун уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни қўйдик.

- Иккинчи даврани яхши бошлаган жамоангиз мавсум охиригача мана шундай ўйин кўрсата оладими?
- Футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Мавсумни муваффақиятли якунлаш учун жамоада ҳамма бирдек меҳнат қилмоқда. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Чемпионат охирида ҳаммаси маълум бўлади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:17, 15.09.2012.
Ўқилди: 3739 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.