Ўзбекистонлик футболчи Улуғбек Бақоев 22-турда урган голидан кейин Қозоғистон чемпионатларидаги голлари сони 99тага етказиб олди. Демак, чемпионат тугашига 4 тур қолди ва навбатдаги гол Бақоев учун юбилей — 100-голга айланади. Бақоев ўзининг 99та голини 189та ўйинда киритди (битта ўйинда 0,52тадан гол).
"Иртиш" бу турда "Тараз" меҳмони бўлди. Таразликлар 16 йил деганда илк марта "Иртиш" устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди (3:2). Ўйиннинг 34-дақиқасида Улуғбек Бақоев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Бухоролик футболчи 83-дақиқада бошқа футболчига алмаштирилди.
Ушбу голдан кейин Бақоев тўпурарлар баҳсида яққол пешқадам бўлиб олди. У мазкур мавсумда урган 10та голидан 3таси пенальтидан киритган.