Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Бенземанинг “Реал”даги издоши ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

Ҳар мавсум ўтган сайин янги ҳужумчи топиш мавзуси "Реал Мадрид" учун тобора долзарб бўлиб бормоқда. Карим Бензема ҳали ҳам юқори савиядаги ўйин кўрсатмоқда, лекин у 35 ёшда. Сўнгги пайтларда француз тез-тез жароҳат олиб, эҳтиёт чораси сифатида ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Бензема келаси мавсумда “қаймоқранглилар” сафида қолса керак, аммо бу "бланкос"га янги ҳужумчи керак деган ҳақиқатни ўзгартирмайди. Испаниянинг амалдаги чемпиони учун муносиб номзодлар бор. Келинг, уларни бир эслаб ўтамиз.

Килиан Мбаппе (“ПСЖ”)

Мбаппе ўтган ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо "ПСЖ"да қолишга қарор қилди. Килианнинг қарори кенг муҳокама қилинди, чунки "қироллик клуби"га ўтиш амалда ҳал бўлган масала эди. Лекин франциялик футболчи охир-оқибат парижликлар билан 2025 йилнинг июнигача янги шартнома имзолади. Бироқ, бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Франция ОАВларининг ёзишича, 24 ёшли ҳужумчи бир неча ой ичида клубини ўзгартириши мумкин. “ПСЖ” вакиллари футболчи билан яна музокара олиб боради.

Мбаппенинг "Реал" билан тарихи яхши якунланмади. Миш-мишларга кўра, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ёш ҳужумчининг ўтган йилги қарорини кечириб, уни "Бернабеу"да қабул қилишга тайёр. Бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли қарор бўлади. "Қаймоқранглилар" узоқ муддатга сифатли ҳужумчи олади, Килиан эса Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятига эга бўлади.

Харри Кейн (“Тоттенхэм”)

Кейн доимий равишда "Реал" билан боғланади, айниқса унинг "Тоттенхэм" билан шартномаси бир ярим йил давом этишини ҳисобга олсак. Бир неча йилдирки, "шпорлар"нинг энг яхши тўпурари Лондон клубини тарк этишга яқин келмоқда. Аммо келаси ёзда англияликни трансфер бозорида кўриш имконияти юқори бўлади.

Ажабланарлиси, Англия терма жамоаси сардори ҳалигача бирор соврин ютмаган ва у аллақачон 29 ёшда. “Реал Мадрид” қайғули тенденцияни ўзгартириш учун тўғри вариант бўлар эди. Кейн 9 йилдан бери ҳар мавсумда камида 15 та гол урмоқда. Агар у буни Премьер-лигада қилса, Ла Лигада ҳам қила олади. Қолаверса, “шпорлар” раҳбарияти футболчи учун курашда “қаймоқранглилар” барибир устунликка эга бўлиши учун ўз шогирдини Англиядан ташқаридаги клубга сотишни афзал кўрмоқда.

Виктор Осимхен (“Наполи”)

Осимхен фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Илгари бирорта мавсумда 20 та гол урмаган бўлса, ҳозирда А Серияда 21 та гол урган. Виктор “Наполи”нинг “Скудетто”га интилаётган асосий ўйинчиларидан бири, шунинг учун у бошқа клубларнинг эътиборини тортмоқда. 24 ёшли ҳужумчига даъвогарлар сифатида ОАВ фақат марказий ҳужумчилар билан муаммога дуч келганларни айтмоқда: “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, ва “Реал”. "ПСЖ" ҳам бор, лекин парижликлар ҳужумда қандай номлар билан ўйнашини ҳисобга олсак, бу даргумон вариант.

Бошқа даъвогарлар фонида "Реал Мадрид" фаворит ҳисобланади, чунки "қаймоқранглилар" аллақачон совринларни қўлга киритишга деярли тайёр жамоага эга. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис билан музокара қилиш жуда қийин эканлигини ҳамма билади. Охирги хабарларга кўра, неаполликлар нигериялик футболчини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Сўнгги пайтларда трансфер бозорига кўп маблағ сарфламаётган "қироллик клуби" учун бу муаммо бўлиши мумкин.

Альваро Родригес (“Кастилья”)

"Реал Мадрид" янги ҳужумчини текинга олиши ҳам мумкин. Аммо бунинг учун сабр-тоқатли бўлиш керак. Альваро Родригес "қаймоқранглилар"нинг ёшлар жамоасида умидли футболчи ҳисобланади. 18 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. Аввалига уругвайлик ёш “Осасуна”га қарши баҳсда майдонда бор-йўғи 2 дақиқа вақт ўтказган ҳолда голли узатмани амалга оширди. Сўнгра “Атлетико”га қарши дербида майдонда 13 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди.

Миш-мишларга кўра, Родригес ҳақиқатан ҳам узоқ муддатда Бенземанинг ўрнини боса олади. "Бланкос" устози Карло Анчелотти йигитчага эътибор қаратгани бежиз эмас. Мутахассис келаси мавсумда ёш ҳужумчини асосий жамоадаги ўйинларга жалб қилиш эҳтимоли юқори бўлишини айтди. Дарвоқе, нафақат янги ҳужумчи учун пул керак бўлган "қироллик клуби" учун бу яхши янгилик. Испания чемпионлари академия футболчиларига ҳар доим ҳам эътибор бериб келган ва Родригес бу тенденцияни давом эттириши мумкин.

Киритилди: 07:18, 29.03.2023.
Ўқилди: 6277 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.