Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Биз гўзал келажак қурамиз" - Туркиядаги ажойиб ҳамжиҳатлик

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Туркия терма жамоаси мамлакатдаги кучли зилзиладан сўнг илк уй учрашувини ўтказди – Евро-2024 саралашида Хорватия билан ўйнади (0:2). Мухлислар учун эса бу алоҳида лаҳза бўлди.

Ўйин олдидан мухлислар таъсирчан перфоманс намойиш этишди – улар мамлакат харитасини кўрсатишди, унда зарар кўрган ҳудудлар терма жамоа либослари билан белгиланган. Сарлавҳа: “Биз биргаликда қийинчиликларни енгамиз. Елкама-елка бўлиб, гўзал келажак қурамиз”.

Февраль ойи бошида Туркияда зилзила содир бўлди - шундан сўнг маҳаллий чемпионат уч ҳафтага тўхтади. Қайта бошланганидан сўнг ўйинлар томошабинларсиз ўтказилди, бироқ март ойида улар яна трибуналарга қайтишди. Суперлига энг кўп зарар кўрган минтақалар - Ҳатайспор ва Газиантепнинг иккита жамоасисиз давом этмоқда.

Туркиянинг барча лигаларида 13 та клуб бирданига мавсумни якунламайди. Маҳаллий футбол федерациялари ва лигалари уларга келаси мавсум учун ўринларни банд қилиб, молиявий ёрдам беришга ваъда беришди.

"Бешиктош" болалар учун ўйинчоқлар билан акция уюштирди, "Трабзонспор" маҳаллий Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун пул йиғди.

Зилзиладан кейин Туркияда биринчи бўлиб "Трабзонспор" ўйнади. Конференция лигасида у ўз уйида “Базель”ни мағлуб этди, мухлислар баннер тайёрладилар, бутун мамлакат ўйинни томоша қилди: трибунада Истанбулнинг топ-клублари ҳам, бошқа вилоятлар жамоалари ҳам мухлислари бор эди.

Трабзонликлар мотам сифатида қора формада ўйнашди, ўйин шиори "бир ранг - бир юрак" эди. Биринчи дақиқада трибуналар вафот этганлар хотирасига сукут сақлашди, кейин эса терма жамоа ўйинларидаги каби клубга алоқадор бўлмаган қўшиқлар айтишди - буни Трабзонликлар устози Абдулла Авжи ўйиндан олдин талаб қилганди.

Жабрланганлар учун пул йиғиш учун ўйиндан бир неча кун олдин клуб абонементларни бекор қилди ва чипталарни сотишни бошлади - ҳатто матбуотдаги журналистларга ҳам. Ўйиндан йиғилган пул эса яхшигина эди, 6 миллион лирадан кўпроқ (2023 йил февраль ойи курси бўйича 318 минг доллар). Барча маблағлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг туркий аналоги бўлган AFADга ўтказилди.

Кейин “Бешиктош” ва “Аланьяспор” мухлислари жабрланган болалар учун юмшоқ ўйинчоқлар билан ёқимли акция уюштиришди. Акция давомида мухлислар “Болалар доим табассум қилсин”, деб ҳайқиришди. Стадион таблосида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида зилзила қурбонлари сони кўрсатилган. UNICEF вакили Жеймс Элдернинг маълум қилишича, Туркия ва Сурияда камида 7,1 миллион бола табиий офатдан жабр кўрган (гап нафақат жисмоний жароҳатлар, балки бошқа оқибатлар ҳақида ҳам кетмоқда).

Туркияда ҳозир нима бўляпти?

Ҳалок бўлганлар сони 50 минг кишидан ошди, улардан деярли 7 минг нафари хорижликлардир (ва бу фақат Туркияда - Сурияда ҳам бир неча минг киши ҳалок бўлган). Воқеадан етказилган молиявий зарар 100 миллиард доллардан ошиқроқ деб баҳоланган.

Зилзиладан сўнг дарҳол Туркия ҳукумати қурувчиларни овлашга киришди - уларни қурилиш вақтида сейсмик стандартларга риоя қилмасликда айблашди. Март ойи ўрталарига келиб, буюртмачи ва пудратчи компанияларнинг 250 га яқин раҳбари ҳибсга олинган, жами мингга яқин одам жиноий жавобгарликка тортилган.

Воқеа май ойида бўлиб ўтадиган янги сайловларга номзодини қўядиган амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қаттиқ таъсир қилди – унинг рейтинги тушиб кетди, мухолифатдаги рақиб – Республика Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдарўғли билан кураш, албатта, осон бўлмайди.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 20:17, 29.03.2023.
Ўқилди: 1874 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.