Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Теннис. «Tashkent open» халқаро турнири якунланди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида 14-бор ташкил этилган “Tashkent open” халқаро теннис турнири ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Халқаро аёллар теннис ассоциасияси (WТА) туркумига кирувчи ҳамда мукофот жамғармаси 220.000 АҚШ долларини ташкил этган мазкур мусобақада дунё рейтинг жадвалининг кучли 50 нафар теннисчилари қаторидан ўрин эгаллаган Моника Никулеску (Руминия), Урсула Радванска (Польша), Ализе Корнет (Франция) каби кўплаб етакчи ракетка усталарининг ғолиблик учун баҳс юритганлиги, ҳар бир беллашувни янада кескин ва муросасиз кечишини таъминлади.

Маълумки, Тошкент очиқ чемпионати янгидан-янги иқтидорларни кашф этувчи турнир сифатида ҳам алоҳида эътирофга сазовор. Бу йилги мусобақаларда ҳам бир қатор ёш теннисчилар, истеъдодли спортчи эканликларини ҳар томонлама намоён этдилар.

Бу жиҳат айниқса, яккалик баҳсларида яққол кўзга ташланди. Қизғин кечган мусобақаларда номдор рақибларига муносиб қаршилик кўрсата олган хорватиялик 16-ёшли теннисчи Донна Векич ҳамда руминиялик Ирина-Камелия Бегулар ҳал қилувчи баҳсда бош соврин учун кураш олиб борганликлари ҳам юқоридаги фикримиз тасдиғи бўлади.

Финалга қадар кечган баҳсларда Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон), Ализе Корнет (Франсия), Галина Воскобоева (Қозоғистон), Урсула Радванска (Полъша) каби ракетка усталарини енгган Ирина-Камелия Бегу, ҳал қилувчи баҳсда ҳам бир ҳил 6-4, 6-4 ҳисобида ғалаба қозониб, бош мукофотни қўлга киритди.

Жуфтликлар мусобақаси ҳам муросасизликда яккалик баҳсларидан асло қолишмади. Мазкур мусобақаларда россиялик Виталия Дятченко билан дует ҳосил қилган ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова ярим финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказдилар. Ушбу босқичда уларни беларуслик Полина Пехова ҳамда полъшалик Паула Каниа жуфтлиги тўхтатиб қолди. Айнан ушбу жуфтлик кейинчалик финал учрашувида ҳам ғалабага эришиб, бош соврин эгаси бўлди.

Шу тариқа ХИВ бор ташкил этилган “Tashkent open” халқаро турнири ҳам ниҳоясига етди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида WТА супервайзери Мартина Луткова сўзга чиқиб, бу йилги турнирнинг ташкилий жиҳатларини юқори баҳолади ва шу билан бирга мусобақа иштирокчиларига кўрсатилган меҳмондўстликдан хайратда қолганлигини яширмади.

Шундан сўнг барча ғолиб ва совриндорларга диплом ва мукофотлар тантанали суръатда топширилди.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмат

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 12:00, 17.09.2012.
Ўқилди: 5078 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2709]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2310]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1819]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1706]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1675]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1605]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1486]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1461]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1346]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.