2012 йилги Ўзбекистон Биринчилиги дебютанти – «Южанин» клуби ўз номини ўзгартирди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Навоий шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Южанин» клуби бундан буён «Зарафшон-ПФК» деб аталади. Маълумот ўрнида, аввалги йилларда Навоий шаҳри шарафини ҳимоя қилган жамоанинг номи ҳам «Зарафшон» эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилиги II босқич 7-туридан сўнг Навоий шаҳри жамоаси мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.