Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

"Манчестер Юнайтед"нинг айни дамдаги футболчилари қанчага баҳоланмоқда?

Баҳо:
+ | -

Шубҳасизки, "МЮ" Европа қитъасидаги энг қиммат таркибга эга жамоалардан бири ҳисобланади. Биз эса клуб футболчиларининг айни дамдаги бозор нархига қараб, уларнинг рўйхатини туздик. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг қимматбаҳо футболчилардан қандай фойдаланишни яхши билади. Ҳозир "қизил иблислар" турнир жадвалида учинчи ўринни банд этиб турибди.

Нидерландиялик мутахассис талаби билан ёзда жамоага Каземиро, Лисандро Мартинес, Антони ва Кристиан Эриксенлар олиб келинди. Шундан кейин, жамоа аста-секинлик билан инқирозларни енгиб ўта бошлади. "МЮ" жорий мавсумда, аллақачон Англия лига кубогига эга чиқди. Эндиги навбат Европа лигаси ва мамлакат кубогига.
Маркус Рэшфорд ҳозирги таркибнинг энг ёрқин футболчиси бўлиб турибди. Турган гапки, унинг нархи анча юқори бўлади. 25 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар барча мусобақаларда 27 та голга муаллифлик қилди. Рэшфорднинг амалдаги битими 2024 йилда якунига етади. Янги шартнома борасида ҳар-хил хабарлар кезмоқда.

Эрик тен Хаг февраль ойида Рэшфорд ҳақида шундай фикрлар билдириб ўтганди: "Албатта, биз учун Рэшфорд масаласи жуда ҳам муҳим. Уни жамоада олиб қолмоқчимиз. Бу борадаги ишлар аллақачон бошланган. Сизлардан сабрли бўлишингизни сўрардим. Орқа фонда биз қаттиқ ишлаяпмиз. Ўз ҳужумчимизни жамоада сақлаб қолишимиз шарт. Ўйлашимча, жамоа яхши поғонада. Рэшфорд ҳам бундан хурсанд. Унинг спорт формаси тикланди. Буни сақлаб қолиш учун қаттиқ ҳаракат қилиш лозим. Биринчи марта Рэшфорд билан учрашганимда унга "мен сени табассумингни кўришни истайман" деб айтгандим. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Рэшфорд хурсанд ва бутун жамоа ундан мамнун. Кийиниш хонасидаги муҳит футболчиларнинг ўйинини белгилаб беради. Шундай экан, у ерда фақат шодлик бўлиши шарт".

Қуйида "Тransfermarkt" портали маълумотларидан фойдаланган ҳолда, "МЮ"нинг ҳозирги футболчилари нархларини келтириб ўтамиз.

1. Маркус Рэшфорд – 70.31 миллион
2. Бруну Фернандеш – 65.92 миллион
3. Антони – 61.52 миллион
4. Жейдон Санчо – 48.34 миллион
5. Каземиро – 43.95 миллион
6. Лисандро Мартинес – 43.95 миллион
7. Рафаэль Варан – 35.16 миллион
8. Люк Шоу – 30.76 миллион
9. Диегу Далот – 30.76 миллион
10. Кристиан Эриксен – 21.97 миллион
11. Харри Магуайр – 21.97 миллион
12. Скотт Мактоминей – 21.97 миллион
13. Антони Эланга – 21.97 миллион
14. Алехандро Гарначо – 21. 97 миллион
15. Тайрелл Маласия – 19.34 миллион
16. Эрон Ван-Биссака – 19.34 миллион
17. Марсель Забицер – 17. 58 миллион
18. Фред – 17.58 миллион
19. Донни ван де Бек – 14.94 миллион
20. Давид Де Хеа – 13.18 миллион
21. Энтони Марсьяль – 13.18 миллион
22. Виктор Линделёф – 13.18 миллион
23. Вaут Вегхорст – 12.30 миллион
24. Брендон Уильямс – 8.79 миллион
25. Факундо Пеллистри – 2.64 миллион
26. Фил Жонс – 1.76 миллион
27. Тенден Менги – 1.76 миллион
28. Жек Батленд – 1.32 миллион
29. Зидан Иқбал – 703 минг
30. Том Хитон – 527 минг.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:55, 30.03.2023.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7597]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3265]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2997]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2684]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2112]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1968]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1864]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1784]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1606]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.