"Интер" дарвозабони Андре Онанага "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, "кўклар" камерунлик футболчини Эдуар Мендига ўринбосар сифатида кўрмоқда, "Манчестер Юнайтед"да эса Эрик тен Хаг уни жамоада кўрмоқчи.
"Нерадзуррилар" Онанани 40 миллион еврога сотишга тайёр.
Жорий мавсумда дарвозабон А Сериянинг 17 ўйинидан 7 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.