"Манчестер Юнайтед" бошқарувчиси Эрик тен Хаг клубнинг трансфер мақсадлари ҳақида гапирди.
Тахминларга кўра, "қизил иблислар" бу ёзда янги ҳужумчи сотиб олишга эътибор қаратишади. Клубнинг қизиқишлари рўйхатидан Виктор Осимхен, Гонсалу Рамуш ва бошқа кўплаб юлдузлар бор.
“Бизда ҳужумда жуда кўп яхши ўйинчилар бор, масалан, Марсьяль, Антони, Фернандеш, Санчо - барчаси гол уришни билади. Биз учун энг муҳими, барча футболчиларимиз кейинги ривожланишдан манфаатдор бўлишлари керак, лекин, албатта, клуб бозор давомида таркибни кучайтириш ҳақида ҳам ўйлаяпти”, - деди “Манчестер Юнайтед” устози матбуот анжуманида.