"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп клубнинг трансфер режалари ҳақида гапирди.
Мерсисайдликлар учун жорий мавсум ниҳоятда омадсиз ўтмоқда ва ўзингизга маълумки, клуб ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда кучайтиришни режалаштирган.
“Бир футболчи учун 100 миллион фунт? Биз бундай нарсалар ҳақида гапирмаймиз. Фақат шуни айтишим мумкинки, биз бу ёзда пул сарфлашимиз керак. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Клуб буни амалга оширади, аммо ҳозир у қанча ва ким учун тўланиши ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ", - дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирган Фабрицио Романо.
Виржил ван Дейк "Ливерпуль" учун рекорд харид бўлиб қолмоқда - 84,6 миллион евро. Ўтган ёзда сотиб олинган Дарвин Нуньес клубга 80 миллион фунтга тушди.