Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Миржалол Қосимов: «Ҳозир хато қиладиган пайт эмас»

Баҳо:
+ | -

“Аделаида Юнайтед”нинг уй аренаси бўлмиш “Хиндмарш” стадионида иккала жамоа аъзолари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар саволларига биринчи бўлиб “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва жамоа сардори Виктор Карпенко жавоб қайтаришди.

- Учрашув бизга ҳам, рақибга ҳам осон бўлмайди. Ҳар иккала клуб ҳам бир-бирларини жуда яхши билади. “Аделаида Юнайтед” билан гуруҳ босқичи доирасида ўтгазган ўйинларимиз ортда қолди. Чорак финал босқичидаги баҳс тамомила бошқача. Ҳар бир ҳато қимматга тушиши мумкин. Айтмоқчиманки, энди ўйинларга жиддийроқ ва масъулиятлироқ ёндашиш керак, - деб гап бошлади Миржалол Қўшоқович.

- Жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, ҳар қандай мураббий жамоасининг муваффақият қозонишини истайди. Тақдиримиз биргина Австралиядаги баҳсга боғлиқ эмас. Ярим финалга қайси жамоанинг йўлланма олиши Тошкентда ўтадиган жавоб учрашувидан сўнг маълум бўлади. Умуман олганда, Аделаидадаги баҳсда мени дуранг ҳам қониқтиради.

- Сизлар анча узоқ бўлган парвоздан сўнг Яшил қитъага етиб келдинглар. Шунингдек, жамоангиз Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турида мағлубият қайд этди. Бу жиҳатлар “Бунёдкор” учун қанчалик даражада салбий таъсир кўрсатади?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен бир нарсани таъкидламоқчиман – бизнинг жамоамизда ҳақиқий профессионаллар жамланишган. Шундай экан, парвозлар ҳам, чемпионатдаги мағлубият ҳам бизга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ўтказадиган ҳар бир учрашувимиз қандай натижа билан якунланишидан қатъи назар биз ортда қолган кунни унутамиз ва янгисига тайёргарлик кўрамиз.
Олис парвозлар ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бу жиҳатга кўникиб бўлдик. Бу бизнинг биринчи узоқ сафаримиз эмас. Жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг Шарқий минтақасида ўйнаётганимиз туфайли беш марта (Жанубий Корея ва Австралияга икки, Японияга бир марта) бундай масофаларни босиб ўтдик.

- “Бунёдкор” май ойида “Аделаида Юнайтед” билан меҳмонда 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этганди. Айтингчи, эртанги баҳс ўша ўйиндан фарқли бўладими?
- Юқорида айтганимдек, бу умуман бошқа босқич! Гуруҳ баҳсларида йўотилган очколарни бошқа учрашувларда қоплаб олишни имконияти бўлган бўлса, ҳозир ҳар бир ҳаракат жамоангизнинг кейинги тақдирига жиддий таъсир кўрсатади. Ҳозир ҳато қиладиган пайтда эмасмиз.

- Нима учун “Бунёдкор” сафида Дэвид Карни кўринмаяпти?
- Дэвид Карни жуда яхши футболчи, бироқ у легионерларга хос бўлган ва биз кутган ўйинни намойиш этиб беролмаяпти. Аслида хорижлик футболчи маҳаллий ўйинчилардан бир бош баланд бўлиши керак. Футболчи бутун мавсум давомида жамоа манфаатлари учун ҳисса қўшиб, ўз терма жамоаси учун лойиқлигини исботлаши лозим. Ўйлашимча, Карнининг ўй-ҳаёллари “Бунёдкор” учун эмас, балки Австралия терма жамоасига қаратилган. Шуларни инобатга олган ҳолда уни Тошкентда қолдиришга мажбур бўлдим.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 12:03, 18.09.2012.
Ўқилди: 5137 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.