Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«FIFA Futbol Mundial» ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрлашади

Баҳо:
+ | -

Жаҳонга машҳур футбол телеҳафталик - «FIFA Futbol Mundial» кўрсатуви ижодкорлари 3 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюришлари кутилмоқда. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу ташрифдан мақсад Ўзбекистон футболи ва унда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кўрсатув тайёрлашдан иборат. Кўрсатув ижодкорларининг маълум қилишларича, ижодий гуруҳ тўрт кун давомида пойтахтимизда меҳмон бўлади ва «FM»нинг янги сони учун лавҳалар тайёрлашади.

Тўрт кунлик ташрифнинг биринчи куни - 3 октябрда кўрсатув ижодкорлари Осиё чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви - Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда «Аделаида Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита кузатишлари ва лавҳа тайёрлашлари кутилмоқда.

4 октябрь куни «FM» ижодкорлари Ўзбекистон Олий Лигасинининг марказий учрашувларидан бири - «Пахтакор» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳам ташриф буюришади.

Икки кун давомида «Futboll Mundial» ижодкорлари Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги энг кучли клублари дея эътироф этиладиган «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор» клубларининг машғулотларини кузатишни, иккала клуб мураббийлари ва футболчилари билан суҳбат ўтказишни режалаштиришган.

Кейинги икки кун давомида эса Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг икки футболчиси - Виктор Карпенко ҳамда Дэвид Карни кўрсатувнинг «Экскльюзив суҳбат» рукни меҳмони бўлишлари ва кўрсатув учун икки футболчидан махсус интервьюлар олиниши кўзда тутилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:46, 18.09.2012.
Ўқилди: 7732 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик