Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида мезбонлар вакиллари иштирок этишди.
- “Аделаида Юнайтед”даги фаолиятимни “Бунёдкор”дек кучли рақибга қарши, устига-устак Осиё Чемпионлар лигасининг чора финали доирасида бошлаётганимдан жудаям хурсандман, - деб гап бошлади “Аделаида Юнайтед”нинг янги устози Майкл Валленич.
Рақибимизни жуда яхши биламиз. “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинлари кузатиб, уларни тўғри таҳлил қилишга ҳаракат қиляпмиз.
Ўзбекистон жамоаси Чемпионлар лигасининг кузги босқичи олдидан ўз сафини Жасур Ҳасанов ва Илҳом Шомуродов каби футболчилар билан тўлдирганидан хабарим бор. Шунингдек, рақиб сафида Дэвид Карни ўйнамаслигини ҳам биламан.
Ушбу ўйин мавсум олдидан бизнинг илк расмий учрашувимиз бўлаётганлиги боис жуда кўплаб мутахассислар “Аделаида Юнайтед”га осон бўлмаслигини таҳмин қилишмоқда. Ҳа, бизга қийин бўлади. Лекин биз у қадар ўйин амалиётисиз қолганимиз йўқ. Жамоамиз бир неча ўртоқлик учрашувлари ўтказди ва таркибни шакллантириб олди.
Албатта бизда таркиб борасида маълум йўқотишлар бор. Аргентиналик Жеронимо Ньюман ўйинни захира ўриндиғидан бошлайди. Ҳимоячи Жонатан Маккейн жароҳати туфайли ўйинда қатнаша олмайди.