Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Машғулот табрик билан бошланди

Баҳо:
+ | -

Душанба куни кечки маҳал “Бунёдкор” аъзолари Австралиядаги биринчи машғулотини олиб боришди.

Машғулот “Сантос” стадионида ўтказилди ва унинг давомийлиги икки соатга яқин давом этди.

Соат 19:00да бошланган машғулот аввалида “Бунёдкор” ФК делегацияси раҳбари – клубнинг ижрочи директори Бахтиёр Бобоев раҳбарият ва бутун жамоа аъзолари номидан “қалдирғочлар” ва Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан муборакбод этди. Миржалол Қўшоқович номига илиқ фикрлар билдирилди ва фаолияти ёрқин ғалабаларга бой бўлиши тиланди.

Машғулот ўз ичига тактик комбинацияларга қаратилган кичик ўйиндан иборат бўлди. Икки таркибга бўлинган ҳолда ўтказилган баҳсда Хикмат Эргашев ўзининг футболчилик даврини маълум вақт эслаб олди.

Шундан сўнг Игнатий Нестеров қўриқлаган дарвозага турли хил масофалардан зарбалар берилди.

Муроджон Отажонов бошчилик қилган жисмоний машқлардан сўнг жамоа аъзолари Австралиядаги қароргоҳимиз – “Crowne Plaza” отелига қайтиб келди. Бу ерда эса бизни Ўзбекистон-Австралия миллий таомларидан иборат кечки овқат ҳамда Миржалол Қосимовнинг таваллуд айёмига тайёрланган махсус торт кутиб турарди.

Барча футболчилар соппа-соғ, футболчиларнинг кайфиятлари жангавор руҳда ва ҳамма учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ислом Ходжаев,
Аделаида, Австралия

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:02, 18.09.2012.
Ўқилди: 4489 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.