Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ғалабага умид қилгандик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Турон" жамоасини қабул қилди ва учрашувда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учрашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бунёдкор" 9 очко жамғарган бўлишига қарамасдан, бугун майдонда яққол фаворит жамоа йўқ эди. Ҳар икки жамоа ҳам ўзининг яхши томонларини кўрсатишди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ вазиятлар яратдик ва тўпни кўпроқ назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса "Бунёдкор" биздан кўра фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйиннинг охирги дақиқасидаги вазиятни ҳисобга олмаганда, вазият яратилмади десак ҳам бўлади.

Ҳимоямиз биринчи бўлимда 1-2 та хатоларга йўл қўйди, лекин иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни топиб олдик. Умуман олганда, ҳимоячиларимиз ёмон ўйнашмади. Рақибга вазият яратгани имконият бермадик. Ҳар бир киритилган очко жамоамизнинг фойдасига ишлайди.

Энг асосийси йигитлар сўнгги учта ўйиндан тушкунликдан кейин бугунги ўйинда ўзларига бўлган ишонч билан ўйнашди. Тўғрисини айтганда, биз ғалабани мўлжаллагандик, лекин "Бунёдкор"нинг сўнгги дақиқадаги вазиятини ҳисобга оладиган бўлсак, дуранг адолатли натижа бўлди" - деди Ашурматов.

Киритилди: 20:35, 02.04.2023.
Ўқилди: 1693 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик