Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-1 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Илёс Қурбонов: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Металлург” – “Пахтакор” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кўп вақтимиз йўқ эди ва 3-4 кун ичида рақибни ўрганиб чиқиб режа тузгандик. Ўйлайманки, биз режани амалга ошира олдик, фақат уни якунлашга келганда хатолар қилдик. Таркибимиздаги ёш футболчиларга бугун Черандек маҳорат етишмади. Драган сингари футболчилар яримта вазиятдан ҳам унумли фойдалана олади. Ҳимоячиларга унга нисбатан яқин масофада ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган эдим. Улар э’тиборни йўқотишди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол умуман керак эмасди. Фикримча, ҳисоб ўйинга мос бўлмади.

Обрадович шамоллаб қолгани сабаб бугун жамоамизга ёрдам бера олмади. Юқорида таъкидлаганимдек, тайёргарлик учун 3-4 кун вақтимиз бўлди холос. Бундай қисқа вақтда кучли мутахассислар ҳам жамоани яхши тайёрлай олмайди.

Келгуси турдаги “Сўғдиёна”га қарши баҳс учун жамоани янги хорижлик мутахассис тайёрлайди. Умид қиламанки, у “Металлург”да яхши ўйинни йўлга қўяди”, – деди Қурбонов.

Киритилди: 22:09, 02.04.2023.
Ўқилди: 1220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик