Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: "Турон" Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун майдонда тенг кучли икки жамоа ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ ҳужум қилган бўлсак, иккинчисида мезбонлар фаол ҳаракат қилишди. Сўнгги дақиқадаги вазиятни инобатга олмасак, дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар юзага келмади. Бугун илк бор дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Ўтган учта баҳсдан сўнг футболчиларда бироз тушкунлик бор эди. Ўйлайманки, уларда ўзларига бўлган ишонч қайтди. Умуман олганда, ўйин дурангга мос бўлди. “Бунёдкор” омад ва меҳнат эвазига 10 очко йиғди, бизга эса омад келмади. Биз бой берилган очколар ўрнини тўлдиришимиз керак. Мураббий сифатида шуни айтаманки, жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас. Биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз.

Кумбурович, Бегларашвили ва Боёвич сингари легионерларни таркибга кеч жалб қилдик. Ўтган учрашувда иккита ҳужумчи билан ҳаракатландик ва Боёвич ёмон ҳаракат қилмади. Бугун сафарда “Бунёдкор” билан куч синашганимиз сабаб, битта ҳужумчи – Норбековнинг хизматларидан фойдаланишга қарор қилдик. Легионерларимиздан кўнглим тўқ. Бугун Бегларашвилининг ўйинидан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Тўп назорати рақибга ўтганида, айнан Закария уни ўзимизда сақлашни уддалади.

Таркибида Абдуманнопов, Иванович ва Абдураҳмонов сингари тезкор футболчилари бор “Бунёдкор”га қарши очиқ ўйин кўрсатганимизда дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилиши мумкин эди. Шу сабаб, рақибнинг сабрли ўйинига шундай жавоб қайтардик.

Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимизда, мен ортга қайтмасдан, шу ерда қолардим. Тасаввур ҳам қилолмайман. Тан олиш керак, бугунги баҳс дурангга мос эди. Мағлубият ҳар икки жамоа учун ҳам аламли бўларди. “Бухоро”, “Насаф” ва “Сурхон”га қарши беллашувларнинг барчасида сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Футболда бир сония ҳам диққатни йўқотмаслик керак”, – деди Ашурматов.

Киритилди: 22:39, 02.04.2023.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик