Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Максим Шацких: "Бизда асосий таркиб деган тушунча йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тури доирасида сафарда “Металлург”ни мағлуб этган амалдаги чемпион – “Пахтакор” клуби устози Максим Шацких ғалаба ҳақли тарзда қўлга киритилгани, Аъзамов ва Рашидовнинг ҳолати ва терма жамоа йиғинларидан сўнг жамоага қайтган футболчилар ҳолати бўйича фикр билдирди.

"Учрашувда ҳақли ғалабага эришдик. Гол уриш учун етарли имкониятлар яратмаган бўлишимиз мумкин, аммо, умумий қилиб айтадиган бўлсам, ғалабага биз тўла ҳақли эдик. Майдон сифати бизга ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш этишга ҳалал берган бўлса ҳам, умуман олганда ёмон ўйнамадик. Ғалабага ҳақли равишда эришдик”, - деди мураббий.

“Рашидов ҳақидаги саволларга олдинги ўйинлардан кейинги матбуот анжуманларида батафсил жавоб берган эдим. Ҳозир ҳам қайтаришим мумкин – унинг формаси ҳозирча биз кутган даражада эмас. У ҳозирда машғулотларда астойдил шуғулланяпти ва умид қиламанки, жамоага кучлироқ, биз билган Рашидов қайтади. Бизда асосий таркиб деган тушунча ё‘қ. Биз барчага бирдек имконият бераяпмиз. А’замов эса, биринчи давра якунига қадар жамоамизга қўшилишига умид қиламиз. Унинг жароҳати бироз жиддий эди ва мутахассислар уни биринчи давра якунигача сафга қайтишини айтишган эди. Бу борада таваккал қилишни истамаймиз. Унга шифокорлар қачон рухсат беришса, шунда қайтади. Режа бўйича тикланиш жараёнларини олиб борса, биринчи давра якунигача сафимизга қайтади”.

“Албатта, “Пахтакор”дан турли ёшдаги термаларимизга қанча кўп футболчи чақирилса, бундан хурсанд бўламиз. Асосий терма жамоада ҳам, U-20 термасида ҳам бизнинг жуда кўплаб футболчиларимиз бор. Бу бизнинг ҳам ютуғимиз. Аммо, мураббий сифатида улар бизнинг ёнимизда, менинг ёнимда бўлишса, хотиржамроқ бўламан. Мана, ҳозир ҳам уларнинг йиғинлардан сўнг жамоамизга киришиб кетиши бироз қийинроқ жараённи ташкил қилади. Бу табиий. Уларга ортиқча юкламалар тушади. Бу борада мураббийлар ишлаймиз. Вазифамиз – футболчилар билан юзага келадиган бу каби муаммоларни минималлаштириш. Аммо, яна қайтараман, ҳар қандай футболчининг мақсади – миллий терма жамоа сафида ўйнаш. Биздан чақирилаётган футболчилар қанча кўпчилик бўлишса, шунча хурсанд бўламиз”.

Киритилди: 22:43, 02.04.2023.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.