2 апрель куни ишдан бўшатилган "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Грэм Поттер бошқа инглиз клубини бошқариши мумкин. Daily Mail хабарига кўра, мутахассис хизматига АПЛ аутсайдери "Лестер" қизиқмоқда.
“Тулкилар” раҳбарияти Поттер билан музокара олиб бориб, унинг яқин келажакдаги режалари ҳақида билиш ниятида. Эслатиб ўтамиз, "Лестер" мураббийлигига даъвогарлар рўйхатида испаниялик Рафаэль Бенитес ҳам бор.
28 та ўйиндан сўнг “Лестер” 25 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги ўрнида бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 4 апрель куни "Астон Вилла"га қарши ўтказади.