"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер учун фаол режалар тузмоқда. “Қизил иблислар”нинг асосий вазифаларидан бири марказий ҳужумчи сотиб олиш.
The Athletic журналисти Лори Уитвеллнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, "қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг Гарри Кейнни биринчи рақамли вариант сифатида белгилаган.
Шу билан бирга, таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" сафида "Тоттенхэм" президенти Дениэль Леви тугатаётган шартномани (шартнома 2024 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган) ҳам инобатга олган ҳолда жамоа етакчисини сотиши борасида шубҳалар мавжуд. Айни дамда "МЮ" вакиллари ушбу келишувга эришмоқчи.