Кириш Регистрация

Дилшод Каримов: «Кеча «Пахтакор» таркибида 9 нафар академиямиз футболчиси майдонга тушди»

Баҳо:
+ | -

Бекободда "Металлург"га қарши ўйинда "Пахтакор" сафида 9 нафар академия тарбияланувчилари майдонга тушди.

Асосий таркибда Ҳожиакбар Алижонов (1997), Шаҳзод Азмиддинов (2000), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001), Сардор Собирхўжаев (1994), Аббос Файзуллаев (2003) майдонга тушди. Иккинчи бўлимда эса Пўлатхўжа Холдорхонов (2003), Беҳруз Асқаров (2003), Диёр Холматов (2002) ва Рустам Турдимуродов (2004) майдонга тушишди. Шунингдек, Шаҳзод Раҳматуллаев (2003) ва Абу Бакир Ашуров (2003) қайдномадан жой олдилар. Гувоҳи бўлганингиздек, жамоа кеча 20 ўйинчидан иборат қайдномада 11 нафар академия футболчисидан фойдаланди.

"Мана секин биз истаган жамоа шаклланиб боряпти. Кеча қайд этилган натижа анчадан бери клубимизда бўлмаётганини айтишди. Хурсанд бўлдик, клуб яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди", - дейди жамоа раиси ўринбосари Дилшод Каримов.

Мутахассис сўзида давом этар экан, қуйидагиларни қўшимча қилди:

- Кўпчилик "Пахтакор"ни бошқа жамоалардан келган ўйинчилар эвазига тузилган жамоа дейишга уринмоқда. Фарруҳ Сайфиев, Элдор Суюнов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қувватов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев ва Достон Ҳамдамов каби футболчилар қонида аллақачон "Шерлар" қони оқяпти. Улар айнан бизнинг жамоага келиб янада ўсдилар. "Пахтакор" руҳияти уларнинг, кейинчалик МТЖнинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланишларига туртки бўлди. Бу футболчилар академиядан чиқаётган ёш авлодга ўзларининг бой тажрибаларини ўргатяптилар. Черан каби легионерга, менимча, Ўзбекистондаги исталган клуб муҳтож. Бугун қайдномадан 11 нафар футболчи ўрин олган бўлса, мақсадимиз яна икки йилдан кейин улар сонини 15-16 нафарга чиқариш. Бу борада U-21, U-19 ва академиянинг қолган ёшларига ҳомийлар ёрдамида эътиборни кескин оширганмиз.

Максим Шацких ҳақида:
- Унинг яхши жиҳатларидан бири, клуб академияси тарбияланувчиларининг хизматларидан фойдаланаётгани. Аслида ҳар қандай ривожланаётган клуб, аввало ўз академиясига эътиборни қаратиш керак.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:33, 03.04.2023.
Ўқилди: 2848 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик