Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель Германия кубоги чорак финалида "Фрайбург" жамоасидан учралган мағлубият (1:2) сабаблари ҳақида гапирди.
"Фрайбург" иккита зарбадан иккита гол урди. Рақибнинг бошқа гол уриш имкониятларини эслай олмайман. Бизда яхши имкониятлар бўлди, лекин доим нимадир етишмаяпти: охирги пас, тўғри қарор, аниқлик. Рақиблар жуда чуқур ҳимояланишди, шунинг учун биз уларга босим ўтказишда давом эта олмадик.
Биз олдинга чиқиб олдик, кейин яна 2-3 та имкониятга эга бўлдик, айниқса Томас Мюллерда яхши имконият бўлди. Аммо биз фақат ўзимизни айблашимиз керак. Ўз уйида чорак финал босқичида турнирдан учиб кетиш - катта умидсизлик.
Биз бирга ғалаба қозонамиз ва бирга мағлуб бўламиз. Ҳа, мураббийлар штабимда вақт кам эди, лекин мен масъулиятни ҳис қиламан. Нима хато бўлганини таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди Тухель.