Италиялик машҳур собиқ футболчи, "Олтин тўп" соҳиби Фабио Каннаваро ЕЧЛдан ўрин олган "Наполи" - "Милан" учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Бу натижа (чемпионатдаги 4:0 ҳисобидаги "Милан"нинг ғалабаси) қанчалик тўғри кўрсаткич эканини билмайман, лекин жамоалар ўртасидаги фарқ тўртта голчалик эмас. Ишончим комилки, Спаллетти жамоаси Чемпионлар лигасида бутунлай бошқача мотивация билан ҳаракат қилади", - дея Каннаваро сўзларини келтирган Италиянинг ITASportPress агентлиги.