Италиянинг "Наполи" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинидан завқланмоқда.
Унинг фикрича, неаполликлар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишлари мумкин. Аммо бунинг учун улар, биринчи навбатда"Милан"ни мағлуб этишлари керак.
"Икер Касильяс "Реал" ва "Наполи" ўртасидаги финални башорат қилганини эшитдим, бу фикр менга ҳам ёқади. "Наполи" учун ҳатто финал ҳам ажойиб натижа бўларди. Улар мавсумни ажойиб ўтказишмоқда. Улар турнирда ғалаба қозона оладими? Ҳа", - деди Анчелотти pianetamilan.it билан суҳбатда.