"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Карим Бенземанинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
35 ёшли франциялик футболчи “Камп Ноу”да “Барселона”га қарши кечган ва “Реал”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда хет-трик қайд этди.
“Бензема қайтди, у қайтди. Яна "Олтин тўп"? Нега энди йўқ?" – деди италиялик мураббий Испания кубоги финалидаги ғалабадан кейин.
Карим Бензема жорий мавсумда Мадридликлар сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби айнан "Реал" ҳужумчиси ҳисобланади.