"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Камп Ноу"да "Барселона" устидан қозонилган йирик ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Қаймоқранглилар" Винисиус Жуниорнинг голи ва Карим Бенземанинг хет-трики эвазига Испания кубоги финалига йўл олди. Франциялик футболчининг учта голи ҳам иккинчи бўлимда киритилди.
"Биринчи бўлимнинг ўйин сценарийсига тўғри жавоб қайтардик, гол уришга муваффақ бўлдик. Биринчи гол ҳар доим ўйинни ўзгартиради. Бундай учрашувларда ўйинчиларнинг тажрибаси ва индивидуал тоифаси жуда муҳим. Натижа кўпинча кичик деталлар билан белгиланади - бугун биринчи гол ҳамма нарсани ҳал қилди.
Мен Родриго, Винисиус ва Вальверденинг энергиясини Кроос ва Модричнинг тажрибаси билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилдим – бу жуда таъсирли бўлди”, — деди Анчелотти ўйиндан кейин.